Луис Фабиано фаолиятига якун ясади

Sherzod Nurmatov
11 дек 2021, 22:45
Бразилиялик таниқли футболчи Луис Фабиано профессионал фаолиятини тугатганини тасдиқлади.

41 ёшли ҳужумчи 2017 йилдан бери ўйнамаётганди, аммо жароҳатдак тикланиб, сафга қайтишга умид қилганди.

"Охирги 4 йилда яхши кўрган ишимга қатйиш учун кураш олиб бордим. Бироқ якунда бу курашда ғалаба қозона олмадим", – деди Фабиано.

Форвард "Севилья"даги ўйинлари ((2005-2011) орқали танилган. У жамоа билан 6 та совринда эга чиққан, шулардан 2 таси – УЕФА кубоги.

Фабиано 2003 йилдан 2013 йилгача Бразилия терма жамаоси шарафини ҳимоя қилган. У 45 ўйинда 27 та гол урган. Терма билан Америка кубоги-2004 ҳамда Конфедерациялар кубоги-2009 да зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Globo