
"Бундай клубда иш бошлаш катта шараф. "Барселона"га доимо катта эътибор қаратилган, унинг ҳар бир хатоси танқидга учрайди. "Барселона"да менга ишонганлардан миннатдорман. Ҳозир ғалабадан роҳатланмоқчиман.
Неймар бу мавсумда катта ўсишга эришди. Суарес "Барселона"га кўиникиши учун вақт керак бўлди. Луис "Барселона"нинг энг яхши харидларидан бири эканлигини энди барча билади. Унга ишониб, тўғри қарор қабул қилдик" - дейди мураббий.