

"Қатарда Испания терма жамоаси билан бўламан. Кейин нима бўлади - кўрамиз. Яна қандай шубҳалар бўлиши мумкин? Яна қанча такрорлашим мумкин? Ҳозирда менга терма жамоамизни Қатардаги ЖЧга олиб боришдан қизиқироқ иш йўқ", - дейди Энрике.
Олдинроқ 51 ёшли Энрике тез орада Испания терма жамоаси билан шартномани 2024 йилнинг ёзига қадар узайтириши айтилган эди.



