

«Биздан нима талаб этилганини билардик. Футболчилар майдонга тушиб керакли ишни қилишди. Рақиб умуман вазият содир эта олмади. Захирадаги футболчилар майдонга тушиб ўйин тақдирини ҳал қилишса бу ажойиб.
Месси қайтди ва олдинги савиясига чиқиши учун озгина вақт етарли бўлганини барча кўрди. Пако Алькасерга шубҳа билан қарамаяпман. Унда бир қатор вазиятлар бўлди, шунчаки омади келмади.
Рафинья ва бошқа футболчилар бир нечта жойларда ўйнай олишлари жамоа учун фойдали», – дейди Энрике.



