Луис Энрике: "Месси? Аргентинани ҳавотирга солаётган нарса, мен ва футболчи учун ҳам муҳим"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2015, 11:45
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Аргентина терма жамоаси ҳужумчи Лионель Мессини Бразилия ва Колумбияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувларига чақирмаганидан мамнун.

"Аргентина терма жамоасини ҳавотирга солаётган нарса, мен ва Месси учун ҳам муҳим" - дейди мураббий.

Каталония клуби тиббий штаби Мессининг даволаниш жараёнидан кўнгли тўқ ва клубдагилар Леони "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушишига умид билдиряпти. Учрашув 21 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›