Луис Энрике: "Жорий мавсумда Рафинья майдонга тушадими, йўқми, билмайман"

Aslanov Jasurbek
10 фев 2016
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрикенинг сўзларига кўра, у жамоа ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантаранинг қачон сафга қайтишини билмайди.

"Рафинья яна бир ярим ёки икки ой даволаниши керак. Жорий мавсумда у майдонга тушадими, йўқми, билмаймиз. Балки у келаси мавсумда ўйнар. Бундай жароҳатлар билан шошиб бўлмайди. Асосийси у жароҳатидан тўлиқ қутилиши керак" - дейди кўк-анорранглилар устози.

Рафинья "Рома"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида (1:1) жароҳат олган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca