

Аввалроқ де ла Фуэнте Испаниянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. Мутахассис асосий жамоадаги фаолиятини Қатардаги Жаҳон чемпионатидан кейин бошлайди. Луис де ла Фуэнте ушбу лавозимда миллий терма жамоа ЖЧ-2022 1/8 финалида тўхтаганидан сўнг ишдан бўшатилган Луис Энрике ўрнини эгаллади.
де ла Фуэнте бошчилигида Испания терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасининг кумуш медали соҳибига айланган.
Янги мураббий март ойида Европа чемпионати саралаши доирасидаги Норвегия ва Шотландияга қарши ўйинларда дебют қилади.



