Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Sherzod Nurmatov
8 дек 2022, 16:50
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ўз лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар берди.

Мутахассис жамоанинг 1/8 финалда Марокашга қарши ўйиндаги мағлубиятидан сўнг (0:0, пенальтидан – 0:3) шундай қарорга келган. Шу тариқа, жамоа ЖЧ-2022 билан хайрлашди.

Энрике 2019 йилда иккинчи марта Испания бошқарувига келганди. Жамоа унинг қўл остида Евро-2020 ярим финалига чиқди.  

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rfef.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›