Луи ван Гал: "Де Хеа ва Ди Мария билан боғлиқ муаммо йўқ"

21 ноя 2014, 00:55
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Арсенал"га қарши ўйин олдидан футболчиларининг ҳолати бўйича гапириб ўтди.
Ди Мария бугун машғулотларда ортиқча муаммосиз шуғулланди. Шу боис, "Арсенал"га қарши ўйинда майдонга тушишига тўсиқ кўрмаяпман. Люк Шоу борасида аниқ бир гап айта олмайман. Де Хеа билан ҳам ҳаммаси рисоладагидек. Муаммо йўқ. Кэррик? Аввало унинг ўйин олди машғулотларда қандай ҳолатда эканлиги аниқлаймиз ва кейин қарор қабул қиламан. Менимча, у ўйнай олади.

Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›