
Де Хеа биздан осонликча кетмайди. "Манчестер Юнайтед" - катта жамоа. Де Хеа ҳам бу жамоанинг бир бўлаги бўлишни истайди. Бир томондан эса Де Хеа испаниялик ва у буюк жамоага ўтишни исташи табиий. Давидга якуний қарорга келиш осон бўлмайди. Уни жуда қийин танлов кутиб турибди. Де Хеа қолади деб ваъда бера олмайман. Бу бизга боғлиқ эмас. Агарда Давид жамоада қолса жуда хурсанд бўлардик.