Льориснинг жароҳати борасида маълумотлар аниқ бўлди

Mirjalol Normatov
6 окт 2019
"Тоттенхэм" посбони Уго Льорис ўта жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.

Футболчи "Брайтон"га қарши ўйиннинг 3-дақиқасида ерга нотўғри йиқилиши натижасида қўлини қайириб олиб, ўйинни давом эттира олмаганди.

Аммо "Get French Football News" нашри футболчи жароҳатланмаганини ва у шифохонадан уйига қўйиб юборилганини маълум қилди. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам у тахминан бир ой майдонга тушмаслиги керак.

Льорис ушбу мавсумда 9 ўйинда қатнашди ва шулардан иккитасида гол ўтказиб юбормади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Get French Football News