Льорис "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолаши мумкин
29 мар 2021 20:30
Янгиликлар
Льорис "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолаши мумкин
Уго Льорис фаолиятини "шпорлар" таркибида давом эттириши кутилмоқда.
"Football.London" хабарига кўра, "Тоттенхэм" раҳбарияти 34 ёшли голкипер билан ҳамкорлик шартномасини узайтириш устида бош қотирмоқда. Пандемия оқибатида трансфер ойнасида сарфланадиган маблағ чеклангани туфайли лондонликлар Льориснинг ўрнини бошқа бир юксак савиялик дарвозабон билан тўлдиришлари имконсиз.
Аввалроқ Угонинг хизматларига Франциянинг "Ницца" жамоаси қизиқиш билдираётгани айтилган эди. Эслатиб ўтамиз, дарвозабоннинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар