Льорис "Тоттенхэм" билан янги шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
14 дек 2021, 16:53
"Тоттенхэм" ва дарвозабон Уго Льорис янги меҳнат шартнома имзолашга яқинлар.

Томонлар муваффақиятли музокаралар ўтказишди ва шартномани йил сўнггига қадар ёки январдаги трансфер ойнасида имзолашади.

34 ёшли французнинг "шпорлар" билан тузадиган янги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлади.

Тажрибали дарвозабон Англия клубида 2012 йилнинг августидан бери ўйнайди. Унинг амалдаги битим жорий мавсум сўнггида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes