UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Лоран Косьелни: “Чемпионат деярли марафон кабидир” Янгиликлар

Лоран Косьелни: “Чемпионат деярли марафон кабидир”

“Арсенал” ҳимоячиси Лоран Косьельни клуб журналига жамоадаги 5 йиллик фаолияти қандай кечгани тўғрисида интервью берди.


Дебютида у “Энфильд”да “Ливерпуль”га қарши ўйнаган ва майдондан четлатилганди. Ўша карточка унинг учун ёмонлик эмас, балки яхшилик сифатида хизмат қилди. У жаҳонда ўз позициясидан бири сифатида ўсди.


- Ушбу 5 йил қанчалик тез ўтди?

- Тўғриси, у шунчаки учиб кетди. Ҳаммаси тез ўтди. Бу йил шу ҳолатни ҳақиқийсига ҳис қилдим. 30 ёшни қарши олдим. Бу ёшда фаолиятингни якунлашга яқин қолганини ҳис қиласан. Фарзандларим яқинда 5 ва 3 ёшга киради. Ўйинчилар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Мавсумлар ва ҳаммаси жуда тез ўтмоқда. Бу билан завқланамиз, бироқ бир мавсумдан иккинчисига тез ўтганингни сезасан.

- Клубдаги биринчи кундан нимани эслаб қолгансиз?

- 2010 йилнинг июль ойи эди. Бу ерга шартнома имзолаш учун келгандим. Асабийлашгандим. Оддийгина “Лорьян” клубидан келгандим. Франция юқори дивизионида 35 учрашувда ўйнагандим. 24 ёшда бу ўтиш катта воқеа бўлганди. Ҳеч қачон бундай база ёки “Эмирейтс” каби стадионни кўрмагандим. Бахтли эдим.

- “Арсенал” сафида дебют ўйинида “Ливерпуль”га қарши таркибни эслайсизми?

- Ох! (кулади). Дарвозада Альмуния эди. Ҳимояда Вермален, Санья, Клиши ва мен. Ярим ҳимояда Диаби, Денилсон, Журу ёки Эбуэ. Олдинда Насри, Уилшир, Аршавин, ҳужумда эса Шамах эди.

- Ажойиб! Ўшанда яхши хотира қолганми?

- Бу ҳақида ўйламайман, лекин яхши эслайман. “Арсенал” учун биринчи ўйинни “Энфильд”да ўйнаш одатий эмас. Қўшиб берилган дақиқаларда дурангни суғуриб олгандик. Мени биринчи беллашувдаёқ четлатишган. Ўшангача фаолиятимда 2 марта қизил карточка олгандим холос. Иккинчи сариқ карточка берилганда омад кулиб боқмаган.

- Ўша пайт билан солиштирганда ҳозир қанчалик кучлисиз?

- Барча жиҳатдан ўсишга эришдим: жисмонан, яккакурашларда, руҳий ва техник тарафдан. Аввал ҳам ўйинлардан аввал асабийлашмасдим. Ҳозир эса баҳсларга қандай тайёрланишни жуда яхши биламан. Премьер-лига билан яхшироқ танишман. Келганимдан буён ҳозирги савияга чиқиш учун кўп меҳнат қилдим. Ҳар доим ўсишга эришдим. Ҳар куни яхшироқ бўлиб бораётганимни ҳис қиламан. Шу билан бирга ишлашда давом этишни хоҳлайман. Ҳозир клубга келган пайтимга нисбатан ҳам жиддийроқ меҳнат қиляпман.

- Ўтишдан кейин энг кўп нима устида ишладингиз?

- Дарҳол жисмонан кўп ишлашга тўғри келишини англадим. Тезлигим яхши эди. Техникага келсак, ўз томонимдан тўп оширишларни ижро этаман. Франция билан таққослаганда куч кетиши ва ўйин тезлигида катта фарқ бор. Яна стадиондаги муҳитдан чўчимаслик ва босимни ҳис қилмасликни ўргандим.

- Шу давр ичида инсон сифатида қандай ўзгардингиз?

- Биринчи навбатда ота бўлдим. Ҳамиша босиқ ва оиламни ёқтирганман, уйда бўлишни маъқул кўраман. Болалар сенга фаолроқ бўлиш, оёқда маҳкам туриш ва фақат ўзинг ҳақида ўйлашдан тийилишга чорлайди. Энди болаларим учун яшайман, уларнинг келажагини таъминлайман. Бу мен учун жуда муҳим.

- “Арсенал” ўйинчиси сифатида қандай ўзгардингиз?

- Кийиниш хонасида ҳурматни ҳис қиламан. Келган пайтим билан солиштирганда ўзгариш мавжуд. Ҳозир йигитлар ўйинда менга ишониш мумкинлигини билишади. Яна таслим бўлмаслигим, жамоа учун курашишдан чекинмаслигим ҳақида билиб олишган.

- Бу ҳурматни ҳис қилиш сиз учун муҳимми?

- Ҳа, лекин бу энг муҳими деб ўйламайман. Аммо жамоадаги шериклар сен учун курашиши, сенга ишониши, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз муҳим. Барчамиз биргаликда ўзимизни яхши ҳис қиламиз.

- Бу вақтда “Арсенал” қандай ўзгарди?

- Руҳият умуман ўзгача. Ўйинчилар ўзгарди. 2010 йилда ўйнаётганлардан камчилик қолди. Бу футбол клуби ҳаётидир. Мураббийлар ва ўйинчилар алмашади, клуб эса қолади. Ҳозир янги фалсафага эгамиз. Энди кўпроқ юқори техникали испан ёки испан тилида сўзлашувчи футболчилар билан шартнома тузиляпти. Начо, Санти, Алексис ва Эктор бунга мисол. Бу ҳал қилувчи ўзгариш бўлди. Мураббий барчасини омухталаштиришга эришди.

- Ўтган 5 йилни қандай таърифлайсиз?

- Бу ерда ўтказаётган вақтимдан қониқяпман. “Арсенал” таркибида шу йилларда 200дан ортиқ учрашувларда ўйнадим. Кўп жароҳатланмадим, омад кулиб боқди. Яна АПЛда яхши марказий ҳимоячилардан бири сифатида қарашларига умид қиламан.

- Бу пайтда “Бирмингем”дан Лига Кубоги финалида мағлубият ва охирги 2 йилда Англия Кубогидаги ғалабаларни бошдан кечирдингиз.

- “Бирмингем” билан ўйин каби ҳолатларни ўйламайман, бироқ хотирлаш ҳамиша ёмон бўлади. Янги клубда биринчи финални ютқазиш ёқимли эмас. Лекин бундан ўрганиб борасан. Бу фаолиятимга ёрдам берди. Ўшанда ҳал қилувчи вазиятда дарвозабон билан тушунмовчилик оқибатида гол ўтказиб юбордик ва кейин янада кўпроқ ишлашни бошладим. Англия Кубоклари эса байрамга айланди.

- Бу йил “Арсенал” учун аталиши мумкинми?

- Мумкин. Агар ҳар ҳафта “Манчестер Юнайтед”га қарши дастлабки 20 дақиқада кўрсатган ўйинимизни намойиш қилсак, ҳа, бизда чемпионлик мақсади бор. Бироқ “Олимпиакос” билан учрашувдаги каби ҳаракатлансак, кучли тўртликда бўлмаймиз. Яхши ва сифатли таркибга эгамиз. Чемпионатни ютиш учун барқарор бўлишимиз лозим. Бу марафон. Ҳар дам олиш куни қийин ўйин кутади. Хоҳиш ва иштиёқни сақлаб қолишимиз керак, ҳатто яхши ҳолатда бўлмасак ҳам. Яхши ўйнамаганимизда 1:0 ҳисобида ютиш учун ҳимояда жипсроқ, ҳужумда фаолроқ бўлишимиз даркор.

- Кийиниш хонасида етакчига айландингизми?

- Ўйлашимча, майдонда ўрнак бўламан. Йигитлар яхши кайфиятда бўлмасам, машғулотда кескин ўйнашимни яхши билишади. Баъзан зарур гапларни айтаман. 2 йил аввал “Уиган”га қарши ярим финалдан олдинги суҳбатни эслайман. Жароҳат сабабли ўйнай олмасдим. Жамоага ўйлаётган нарсаларим тўғрисида гапирдим. Гапларни юракдан чиқариб айтдим. Ҳозиргача бу тўғрисида ҳазиллашиб турамиз. Нутқим инглиз тилида бўлганди. Ҳаммасини тўғри қилиш керак. Баъзан гапиришнинг кераги йўқ, барчасини нигоҳлар орқали ҳал қилиш мумкин. Бундай тоифадаги одамларга яхши ёндошаман.

- Рақиблар сизни ҳурмат қилишини ҳис қиласизми?

- Бунга катта эътибор қаратмайман. Ўйинга ва қаршимдаги ҳужумчи билан яккакурашга кўпроқ диққат қиламан. Фақат қандай ғалаба қозониш, рақибни яккакурашда енгиш, тўпни олиб қўйишни ўйлайман. Лекин, масалан, Суаресга қарши ўйнаганимда биз бир-биримизни туртдик. Вазият ҳурмат ва қўл ташлаш билан тугади.

- Суарес сизга қарши ўйнаган рақиблар орасида энг хавфлисими?

- Ҳа, у Дрогба ва Агуэро каби энг яхшилар орасида. Премьер-лига шуниси билан яхшики, бу ерда турлича ўйнайдиган ҳужумчиларни учратиш мумкин. Ҳар ҳафта уларга қарши ўйнашда мослашишинг керак бўлади. Учрашувдан кейин ҳаракатларимни ўрганаман, статистикани кўриб, нимани тўғри амалга оширганимни биламан.

- “Арсенал” ишқибозлари билан муносабатингиз қандай?

- Уларни ҳурмат қиламан! Уларга мен ҳақимдаги қўшиқ учун раҳмат айтаман, шунчаки ажойиб. Мен ва мухлислар ўртасида катта ҳурмат бор. Балки, улар мени жуда яхши билишмас, чунки ижтимоий тармоқларда фаол эмасман. Яқинда “Twitter”да саҳифа очдим, бироқ у ерда кўп нарса ёза олмайман. Кун давомида телефонни кўтариб юрмайман. Бу нарсалар мухлиси эмасман. Лекин ҳозир олдингига нисбатан очиқроқ инсонга айландим.

- Футбол оламига қарашингиз қандай?

- Одамлар трансферлар нархи, маош ва бошқа нарсалар тўғрисида кўп гапиришларини биламан. Буни тушунаман. Бироқ футболда ҳомийлар пул ишлаш мақсадида кўп бергани учун шундай ишлаб топасан. Агар футбол даромад келтирувчи соҳа бўлмаганда бунча пул олмаган бўлардик. Футбол – бу шоу. У миллионлаб болаларни ҳар ҳафта орзу қилишга чорлайди. Миллионлаб инсонларни хурсанд қилади. Бу оламдаги энг яхши шоу, умуман бошқа дунё. Бироқ барчаси идеал ва қувноқ эмас. Футболни барча муҳокама қилади. Буюк Британияда 65 миллион мураббий яшайди! Буларнинг барчасига катта эътибор бермайман.

- Фарзандларингиз футболчи бўлишга қарор қилишса, уларнинг қарорига қаршилик қилмайсизми?

- Улар нимани хоҳлашса, шуни қилишади. Улар ўқиб, олий маълумот олиши учун кўмак бераман. Бу жуда муҳим, улар профессионал футболчи бўлишни истаган тақдирда ҳам. Улар бошқа спорт турида профессионал, боғбон ёки ҳуқуқшунос бўлишни хоҳлашса ва бундан бахтли бўлсалар, мен ҳам бахтлиман.

- Улар футболни ёқтиришадими?

- Ҳа, ўғлим тўп тепишни ёқтиради. У синглиси билан “Эмирейтс”даги барча ўйинларга ташриф буюради. Улар куйлаб, олқишлашади. Улар бахтли.

- Фаолиятингизни тугатгач, нима қилишни ўйлаш тўғрисида бошладингизми?

- Бу ҳақида кўпроқ ўйлаяпман, бироқ ҳозирча аниқ қарорим йўқ. Шу ерда қолиш ёки Францияга қайтишни билмайман. Кўрамиз, нима қиларканман. ОАВда ишлашим, мураббий бўлишим ёки шахсий бизнес очишим мумкин. Менда ҳали вақт бор.

- Яна қанча ўйнай оласиз?

- Билмайман. Танам бардош бергунча ўйнайман. Шартнома бўйича 4 йиллик муҳлатга эгаман. Ўшанда 34 ёшда бўламан. Ўзимни қандай ҳис қилишимга қарайман. Бироқ жисмонан тайёр бўлсанг ҳам баъзан тўхташинг лозим. Робер Пирес каби 42 ёшда Ҳиндистон чемпионатида фаолиятингни тугата олмайсан! (кулади)

- Шу ерда тугатасизми?

- Бахтли бўлиш учун ҳамма нарса бор. Кетишимга сабаб йўқ. Амалдаги шартномам якунида ҳайрлашув ўйинигача бир йил қолади. Буни “Эмирейтс”да тасаввур қилинг. Ажойиб бўларди.

- Терма жамоа учун биринчи ўйинингизни эслайсизми?

- АҚШга қарши “Стад де Франс”да 2011 йилнинг ноябрида ўйнагандик. Брек Ши билан 10-дақиқада бошларимиз тўқнашиб кетди. Терма жамоадаги биринчи беллашувим бўлгани учун майдондан чиқишни истамасдим. Танаффусда Лоран Блан ўйинни давом эттирганидан хурсанд бўлганди. Жиддий нарса эмаслигини билгандим. Охир-оқибат барчаси хайрли тугади.

- Яна бир жиҳатдан сиз энг яхшилардан саналасиз. Буни биласизми?

- Тўпни олиб қўйиш. Бу менинг ўйиним. Асосий сифатларимдан бири. Буни жамоага зарар келтирмасдан қилишга уринаман. Ўйин ва тўп оширишларни яхши ўқийман. Бу жамоага ёрдам беради. Бу руҳий синов ва маълум тарафдан сезгидир. Яна тажриба ва ўйинни билиш ҳам.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика