

"Тайёргарликлар яхши кетмоқда. Барчаси режа бўйича. Насиб бўлса, Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этамиз.
Дарвозабонлар ҳам асосан жисмоний ҳолат устида иш олиб бормоқда. Жисмоний ҳолатимизни яхшилаш асосий мақсадимиз. Дарвозабонлар орасида рақобат бор. Рақобат фақат ўсишга ёрдам беради. Бундай бўлиши яхши", - дея фикр билдирди Ботирали Эргашев.




