"Локомотив"нинг ёшлар ва асосий жамоаси Анталияда йиғин ўтказади
01 янв 2024 17:31
Янгиликлар
"Локомотив"нинг ёшлар ва асосий жамоаси Анталияда йиғин ўтказади
"Локомотив" янги мавсум учун тайёргарликни 9-январ кунидан бошлайди.
"Жамоамиз шу куни ўз қароргоҳида йиғилади. Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи қисми Тошкентда ўтказилади. 7-феврал куни эса "Локомотив"нинг У-21 ҳамда асосий жамоалари ўқув-машғулот йиғинлари учун Туркияга жўнаб кетади.
Асосий жамоамиз Анталиянинг Лара шаҳрида, ёшлар жамоамиз эса Белек шаҳрида йиғинлар олиб боришади. Ҳозирча йиғинлар давомида иккала жамоамиз 5тадан назорат ўйинларида қатнашиши режалаштирилган. Назорат ўйинлари қачон ва қайси рақибларга қарши бўлишини кейинроқ маълум қиламиз.
Анталиядаги йиғинлар 21-февралда якунланади",- дея хабар беради "Локомотив" матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар