"Локомотив"нинг янги футболчиларни таништирди

Narzulla Saydullayev
10 мар 2014, 11:44
Бугун “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Тадбир бир неча қисмдан иборат бўлди. Дастлаб клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ва клуб вице-президенти Зокир Сейдуллаев ўз фикрларини билдиришди.

Вадим Абрамов: “Янги мавсумга тайёргарлик яхши бўлди. Футболчилар бир ой давомида мен билан шуғулланишди. Тўғри йиғиннинг сўнгги кунларида термага ўйинчилар чақирилгани боис уларсиз тайёргарлик кўрдик”.  


- Мазкур лавозимга тайёрланиш жараёни ва футболга қизиқишингиз қай тарзда эканлигини айтиб берсангиз...
Зокир Сейдуллаев: Мен 14 йилдан бери темирйўл соҳасида фаолият олиб боряпман. 2013 йилнинг октябрь ойидан бошлаб клубда ишлаяпман. Спортга қизиқишим ўртача. Жорий мавсум клуб олдига Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониб, ОЧЛга тўғридан-тўғри чиқишни таъминлаш. Бу борада биз шароитларни 100% тайёрлаб беришга тайёрмиз.

- "Локомотив" жорий мавсум олий лигани "ТТЗ" стадионида ўтказадими?
Зокир Сейдуллаев: Бугунгни кундат келиб иккита стадионни тайёрлаганмиз. Шу билан бирга "Дўстлик" стадиони ўринбосарларимиз учун муҳайё қилинга. Бу стадион ҳам аъло даражада турибди.


Шундан сўнг журналистлар футболчиларга саволлар беришди.

Темур Жўраевга савол:
- Нестеров билан яна рақобатлашишга тўғри келади, бунга нима дейсиз?
- Игнат билан ўзимни яхши ҳис қиламан. У билан рақобатлашиш қизиқарли бўлади.

Шу саволга Нестеровнинг жавоби:
- Тимур билан "Пахтакор"да кўп мавсумни ўтказдим. Бирга битта хонада истиқомат қилар эдик. У билан "Локомотив"ни янги чўққиларга чиқишини истаймиз.

Андрей Кожакарь: Ўзбекистонни топ клубларидан бирига ўтдим. Ўзбекистон чемпионати қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ.

Фоиз Мусаевга савол:
- Хориждан қайтиш, орқага ташланган қадамми?

- Аксинча, мен аввалги жамоамдан кўра кучлироқ жамоага келдим.

Лутфулла Тўраевга савол:
- Шу кунга қадар 13 рақамда тўп тепиб келар эдингиз, "Локомотив"да 88-рақамни танлашингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳақиқатдан ҳам бунгача фақат 13-рақамда тўп тепган эдим. Фаолиятимда кичик ўзгариш қилишни истадим.

Сардор Мирзаевга савол:
- Шу кунга қадар "Нефтчи"ни асосий таркиб аъзоси бўлгансиз. Аммо негадир сизни "Локомотив" асосий таркибида кўрмаяпмиз. Бу рақобат билан боғлиқми?

- "Нефтчи" билан "Локомотив" ўртасидаги фарқ катта. Бугун "Локомотив" сафида энг кучли футболчилар жам бўлишган. Умид қиламан, бу жамоанинг ҳам асосий таркибидан жой оламан.

Игнатий Нестеровга савол:
- Биз сизни "Локомотив"га ўтишингизга ишонмаган эдик.

- Бош мураббийимиз жамоада қолишимни истади. Аммо клуб раҳбарияти билан тушунмовчиликлар бўлди. Бу орада "Локомотив" мен билан алоқага чиқди.


Хайрулла Холиқов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia