"Локомотив"нинг иккинчи хориж йиғини Туркияда ўтади

Narzulla Saydullayev
26 янв 2018
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси иккинчи хориж йиғинини Туркияда ташкил этади.

"Темирйўлчилар" жамоаси 26 январь - 5 февраль оралиғида Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари олиб боради. Мазкур йиғин мобайнида жамоа 3та назорат беллашувида майдонга тушиши кўзда тутилган. Дастлаб 29 январь куни Болгариянинг "Черно море" жамоаси илк спарринг рақибга айланади. 1 февралда эса "Локомотив" Арманистоннинг "Алашкерт" жамоаси билан баҳс юритади. Белек йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинида эса Россиянинг "ЦСКА Москва" клуби ёшлар таркиби рақиб бўлади.

5 февраль санасида "Локомотив" Тошкентга қайтиб келади ва Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши кечадиган ўйинга ҳозирлик олиб боради.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz