UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  13 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони ва "Спартак" жокери — Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувга меҳмон жамоадан кимлар ташриф буюради? Янгиликлар

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони ва "Спартак" жокери — Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувга меҳмон жамоадан кимлар ташриф буюради?

Яқин-яқингача россияликлар қандай таркибда ташриф буюриши аниқ эмасди.

Эртага Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади. Мазкур баҳс катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда: Осиёни яқинда забт этган чемпионларни Европа жамоаси билан солиштириш қизиқ жараён ҳисобланади.

Яқин вақтгача россияликлар қандай таркибда ташриф буюриши маълум бўлмаганди. Оддий қилиб айтганда, U-19 ва U-21 термаларига эга Россияда U-20 жамоаси мавжуд эмасди.

Март ойи сўнгида Россия U-19 терма жамоаси Минскдаги йиғинга йўл олди ва у ерда иккита ўйин ўтказишни режалаштирганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогини қўлга киритгач, терма жамоамизнинг россиялик тенгдошларига қарши майдонга тушиши ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Натижада, 28 март куни Россия U-19 терма жамоаси тақвимида Беларусь U-19 ва Ўзбекистон U-20'га қарши иккита ўйин пайдо бўлди. Терма жамоа катта мураббийи Иван Шабаров россияликлар Тошкентда қандай таркибда ўйнашига ойдинлик киритди:

- Сешанба куни Россия ёшлар терма жамоаси бир вақтнинг ўзида Минск ва Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Қандай қилиб жамоа икки қисмга ажралди?

- Ўзбекистонда 2003, Беларусда эса 2004 йилда таваллуд топган футболчилар майдонга тушишини инобатга олган ҳолда ёши каттароқ йигитларни Тошкентга жўнатиб, кичикларини Минскда қолдириш қарорига келдик. Менимча, иккала таркибнинг ўйин сифати тахминан бир хил, йигитлар орасидаги ягона фарқ уларнинг ёши ҳисобланади.

Фақатгина куни кеча Россия U-19 терма жамоасининг якуний таркиби маълум бўлди:

Богдан Москвичёв – “Зенит” ёшлар жамоаси дарвозабони;

Юрий Коледин - ўнг қанот ҳимоячиси, "Зенит" тарбияланувчиси, яқинда Санкт-Петербург жамоаси (ФНЛ-2 лигаси)дан "Звезда"га кўчиб ўтди;

Матвей Лукин - ЦСКА ёшлар жамоасининг марказий ҳимоячиси, "армиячилар"нинг асосий таркибида иккита ўйин ўтказган;

Илья Кирш – “Зенит” ёшлар жамоасининг марказий ҳимоячиси;

Артём Бескибальний - "Строгино" чап қанот ҳимоячиси (ФНЛ-2 лигаси);

Иван Пяткин - "Спартак" ёшлар жамоаси таянч ярим ҳимоячиси;

Даниил Зорин - "Спартак"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси, ҳам ёшлар жамоасида, ҳам асосий жамоа сафида тўп тепади (жорий мавсум 4 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди);

Павел Мелёшин - ҳужумчи, "Спартак"нинг ёшлар ва асосий жамоасида ўйнайди (13 ўйин, 3 гол);

Илья Родионов - "Зенит-2" ярим ҳимоячиси (ФНЛ-2 лигасида иштирок этувчи "Зенит" фарм-клубида тўп тепади);

Иван Зазвонкин - "Динамо-2"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси;

Даниил Худяков – жамоанинг энг қиммат футболчиси (трансфер нархи 2,5 миллион евро), яқин вақтгача Москванинг “Локомотив” клубида асосий дарвозабон эди;

Руслан Чобанов - "Краснодар" ёшлар жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси;

Игорь Дмитриев - ФНЛ-2 лигасида қатнашувчи "Ленинградец" клуби вингери (жорий мавсумда 19 та ўйинда 4 та гол ва 8 та голли узатма қайд этди);

Станислав Бессмертний - "Динамо-2" ҳимоячиси;

Кирилл Никишин - "Локомотив" ёшлар жамоаси ҳужумчиси, асосий таркибда Россия кубоги доирасидаги икки учрашувда майдонга тушган.

Кўриб турганингиздек, жамоанинг деярли барча футболчилари Россия Премьер-лигасидан ташқарида — ё Россиянинг учинчи дивизионида (асосан, фарм-клублар сафида), ёки ўз клубларининг ёшлар жамоалари сафида тўп тепади. Жамоамизга келадиган бўлсак, кўплаб футболчилар Ўзбекистон чемпионатида дебют қилишган.

Бўлажак учрашувга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.


Николай Егоричев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика