UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   1 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  7 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  15 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6

“Локомотив”дан апрель якунлари Янгиликлар

“Локомотив”дан апрель якунлари

Футбол бўйича ушбу мавсум ҳам борган сари қизғин паллага кириб бормоқда. Қуйида “Локомотив”нинг апрель ойида ўтказган ўйинлари хусусида фикр юритамиз.

“Темирйўлчилар” ўтган ойда олтита баҳсда майдонга тушишди. Жамоа икки бор Осиё чемпионлар лигасида иштирок этган бўлса, тўрт марта Олий лигада кураш олиб борди.

“Локомотив”нинг апрель ойидаги ўйинлари:



Олий лига. 6 апрель. “Шўртан” – “Локомотив” – 2:0



ОЧЛ. 11 апрель. “Локомотив” – “Истиқлол” – 1:1



Олий лига. 15 апрель. “Локомотив” – “Насаф” – 2:1



Олий лига. 21 апрель. “Пахтакор” – “Локомотив” – 1:2



ОЧЛ. 25 апрель. “Локомотив” – “Ал Таавон” – 4:4



Олий лига. 29 апрель. “Локомотив” – “Обод” – 7:0

Бўлиб ўтган ўйинларда “Локомотив” уч марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади ва битта учрашувда мағлуб бўлди. “Локо” футболчилари мана шу олтита беллашувда 16та гол уриб, ўз дарвозаларидан 9та тўп ўтказиб юборишди.

Жамоанинг 16 голига қуйидаги футболчилар муаллифлик қилишди:

Марат Бикмаев – 9 гол
Жалолиддин Машарипов – 3 гол
Мурод Бобожонов – 2 гол
Сардор Мирзаев – 1 гол
Икром Алибоев – 1 гол

Ойнинг эътиборга молик воқеалари:

– “Локо” ҳужумчиси Марат Бикмаев ўтган ойда 9та гол уришга эришди. У олий лигада 5та, Чемпионлар лигасида тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

– “Локомотив” кетма-кет икки ўйинда Олий лиганинг икки кучли жамоасини бир хил ҳисоб билан мағлуб этди. Уйда “Насаф”, сафарда “Пахтакор” 2:1 ҳисоби билан мағлуб этилди. Ҳар иккала учрашувда киритилган тўрт голга Бикмаев муаллифлик қилди.

– Афсуски, ОЧЛда иккита ўйин ўтказган “Локомотив” иккаласида ҳам дуранг қайд этди. Аввалига “Истиқлол” билан 1:1 ўйналган бўлса, кейин “Ал Таавон”га қарши баҳс 4:4 натижаси билан якун топди.

– Апрелнинг охирги кунларида “Локомотив” ўз майдонида “Обод”га қарши баҳс олиб бориб, 7:0 ҳисобида зафар қучди. Ва бундай натижа “Локо” тарихида иккинчи бор қайд этилди. “Темирйўлчилар” биринчи марта 2015 йил “Сўғдиёна”ни айнан шу ҳисоб билан мағлуб этишганди.

– Ва ниҳоят қишки мавсумда жамоамиз сафига келиб қўшилган Мурод Бобожонов “Локо” либосида ўз голлари сонини очишга муваффақ бўлди. У “Обод” билан кечган беллашувда иккита гол уришга эришди. Унга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз.

– 29 апрель куни бўлиб ўтган беллашувда жароҳат олган икки футболчимиз Саламат Қутибоев ва Шуҳрат Муҳаммадиев яна сафга қайтишди. Бунгача Қутибоев охирги марта “Шўртан” билан ўйинда, Муҳаммадиев эса Эронда “Истиқлол”га қарши майдонга тушганди.

– Бу йил ҳисобидан Маъмур Икромов биринчи марта “Локо” дарвозасини қўриқлади. У “Обод” билан ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Қолаверса, пенальти қайтаришга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика