

Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин ўтказаётган “темирйўлчилар” эртага Украинанинг “Олександрия” клуби билан баҳс юритади. Мазкур ўйин жамоамиз учун Белек йиғини доирасидаги сўнгги учрашув бўлади. Сўнг жамоа 5 февраль санасида Тошкентга қайтиб келади ва Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши кечадиган ўйинга ҳозирлик олиб боради.
“Локомотив” Белекда кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Қуйида жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:







