UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Локомотив" янги футболчиларни 20 февралда таништиради Янгиликлар

"Локомотив" янги футболчиларни 20 февралда таништиради

Теглар :  Локомотив
“Локомотив” футболчилари янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш учун январь ойидан буён машғулотларга зўр беришди.

Бу вақт оралиғида улар Дубайда ташкил этилган иккита ҳориж йиғинида иштирок этишди.

Иккинчи йиғиндан қайтиб келган клуб аъзолари “Ал-Иттиход”га қарши жиддий беллашув қаршисида туришибди. Ҳал қилувчи тайёргарлик олдидан мураббийлар штаби футболчиларга ҳордиқ чиқариш ҳамда бўш вақтларини оила-аъзолари даврасида ўтказиш учун шароит яратиб беришга қарор қилишди. Шу боисдан ҳам улар учун уч кунлик таътил эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, янги футболчиларни таништирув маросими ҳамда мухлислар учун очиқ эшиклар кунини аввал хабар қилинганидек 18 февраль куни эмас, балки 20 февраль – шанба кунида ўтказишга қарор қилдик. ОАВ вакиллари учун таништирув маросими 11:00 да бошланса, 11:30 дан бошлаб мухлислар стадионга киритилади. Улар футболчилар билан учрашиш, “Локомотив” стадионида сайр қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Локомотив” клуби вақт масаласидаги ўзгариш учун ОАВ ҳодимлари ҳамда футбол мухлисларидан узр сўрайди. Умид қиламизки, бу яхшилик учун хизмат қилиб, жамоамиз мавсумдаги биринчи учрашувни ёруғ юз билан якунлайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика