“Локомотив” “Вердер”нинг ёшлар жамоасини мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
17 янв 2017, 00:25
Москванинг “Локомотив” клуби Испаниядаги йиғин чоғида Бременнинг “Вердер” жамоаси ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Марбелье шаҳридаги 2000 томошабинга мўлжаланган стадионда бўлиб ўтган ўйинда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида зафар қучишди. “Локомотив”нинг франциялик ҳужумчиси Александр Кор дублга эришди.

25 ёшли футболчи 14 ва 32-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. “Локомотив” сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов бошланғич таркибда майдонга тушди ва барча жамоадошлари қатори бир бўлим ҳаракат қилди.


Маълумот учун, “Локомотив” Россия Премьер-лигаси доирасидаги навбатдаги тур учрашувини 5 март куни Самарада “Крилья Советов” клубига қарши ўтказади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›