UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  7 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

"Локомотив" таништирув маросимини ўтказди (иккинчи қисм) Янгиликлар

"Локомотив" таништирув маросимини ўтказди (иккинчи қисм)

Бугун "Локомотив" мажлислар залида янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида жамоага янги келиб қўшилган футболчилар билан савол-жавоб ташкил қилинди.

Муҳаммаданас Ҳасанов: - "Қўқон-1912" ҳамда Бахтиёр Ашурматовга раҳмат айтаман. Ушбу клуб мени яхши футболчи қилиб тарбиялади ва рақобатбардош савияга олиб чиқди. Энди эса "Локомотив" билан яхши ўйинлар кўрсатиб, юқори ўринлар учун курашишни истайман. Клуб раҳбарлари, мураббийлар билан бу борада гаплашганмиз. Биринчи турда мағлуб бўлгандирмиз, аммо олдинда яна 25 ўйин бор. Бунда қаттиқ ҳаракат қилиб, ғалабалар орқали барчани хурсанд қилишни истаймиз.

- Бахтиёр Ашурматов интервьюда Муҳаммаданас Ҳасановнинг кетганини кейин билганмиз деганди. Аслида вазият қандай бўлган?
- Ҳа, "Қўқон-1912" билан хайрлашмай кетганман. Регламент бўйича шартнома якунланишига 6 ой қолганида футболчи бошқа клуб билан музокаралар олиб бориши мумкин. Регламент бўйича ҳаққим бор эди ва ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни истадим.

Шу ўринда Бахтиёр Ашурматовга "Қўқон-1912"даги фаолиятим учун раҳмат айтаман. У инсондан кўп нарсаларни ўргандим.

Алишер Салимов: - "Локомотив" Ўзбекистон чемпионатида ўз ўрнига эга клублардан бири. Жамоа билан ушбу мавсум яхши натижага эришиб, келаси мавсум ОЧЛда қатнашишни истайман.

- Умуман олганда "Локомотив"да таркибнинг ёшариши қанчалик даражада муваффақиятли кечиши мумкин?
- Ёш футболчилар ўйин амалиётига ва тажрибага эга. Улар ҳам майдонда қўлдан келганча ҳаракат қилиб, борини бериб ўйнашади. Бошида қийналишимиз мумкин, кейинчалик бир жамоа бўлиб шаклланиб олгандан кейин барчага бошоғриқ бўламиз.

Маъруф Жумаев: - "Локомотив" Ўзбекистоннинг топ-клубларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб футболчилар бу жамоада ўйнашни истайди. Бироқ бу жуда қийин. Бундай шарафга эга бўлаётганимдан хурсандман.

Жамоага келадиган бўлсак, ушбу мавсумда юқори натижалар ва кўпроқ ғалабалар қайд этмоқчимиз. Бор кучим билан ўйнашга тайёрман.

- Про-лигадан Суперлигага ўтдингиз. Ўртадаги савия қандай?
- Савия жуда катта. Шу сабабли мен ҳам бор кучим билан ҳаракатланиб, даражамни оширишга интиламан.

Жамоага мослашиш яхши кечмоқда. Футболчилар жуда яхши, улар билан тезда чиқиб кетишдим.

Рустам Нартаджиев: - "Локомотив"да 2014 йилдан буён борман. Шу ернинг тарбияланувчиси ҳисобланаман. Бу ерга қайтиш имконияти бўлганида бундан фойдаландим ва тезда розилик бердим. Тўлабек Акрамов айтганидек, "Локомотив" ўз олдига доим юқори вазифаларни қўяди. Шу сабабли юқори ўринларни олишга ҳаракат қиламиз.

- Сиз кўп бора бошқа жамоага ижарага берилгансиз. Футболчи сифатида бошқа жамоага ижарага кетишдаги ҳиссиёт қандай бўлади?
- Мен ўзимни ҳеч қачон "Локомотив"га керак эмас деб ҳисобламаганман. Шунчаки бошқа жамоага бориб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш орқали юқори даражага чиқишни истаганман. Ўшанда "Локомотив"да Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов каби тажрибали дарвозабонлар бўларди. Улар пайтида менда имконият паст бўлишини тушунардим. 

Мураббийлар билан доимий мулоқотда бўлганман ва улар менга шундай таклифларни бериб туришган. Аммо шу пайтгача ўзимни "Локо" учун кераксиз деб ҳисобламаганман.

Жером Этаме: - Ўтган мавсумда Суперлигани кузатдим ва ўшандаёқ "Локомотив"да ўйнашни истагандим. Мана ниятимга етишдим. Ушбу мавсумда ғалабалар кўпроқ бўлишига ва яхши ўйинлар намойиш этишга ваъда бераман.

- Тўлабек Акрамов Сиз келишингиздан олдин бизга қараб: "Жамоага Тэмми Абраҳам келяпти?", деганди.
- Мен Неймар каби бўлишни истайман. У менга қўнғироқ қилди ва сен менга кераксан деди. Мен эса иложи йўқлигини, "Локомотив"га ўтганимни айтдим (кулади). Доимо ўз олдингизга юқори мақсад қўйишингиз керак.

- Жамоага мослашиш қандай кечди?
- Бу ердаги тизим "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Барселона" каби. Бу ерда ҳам фақатгина ҳужумга ўтиш керак. Бу эса менга ёқмоқда. Ушбу мавсумда гол уриш борасида бирор ваъда бера олмайман. Бироқ қўлдан келганча кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика