

"Локо"нинг ўзбекистонлик ўйинчиси Жасур Жалолиддинов бугун асосий таркибда майдонга тушиб, 62 дақиқа ўйнади ва "темирйўлчилар" сафида дебют қилди.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтган баҳсда "Локомотив" Россия U-19'га ютқазди – 1:3.
Маълумот учун, "Локомотив"нинг ягона голини Франсуа Камано урди.



Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" РПЛ 7-турида Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби майдонига сафар уюштиради. Учрашув 14 сентябрь кунига белгиланган.



