UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  155 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

ФАКТ! “Локомотив” “Қўқон-1912”га умуман ютқазмаган Янгиликлар

ФАКТ! “Локомотив” “Қўқон-1912”га умуман ютқазмаган

Олий Лига 26-тури доирасида мусобақа жадвали карвонбошиси “Локомотив” “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Анчагина қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтадиган бўлсак, “Локомотив” ва “Қўқон-1912” шу пайтга қадар Олий Лига доирасида 5 марта тўқнаш келишган. Учрашувларда катта устунлик “темирйўлчилар” жамоаси тарафида бўлиб турибди.

“Локомотив” ҳозиргача ўтган ўйинларнинг 3тасида зафар қучган, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар эса “Локомотив”ни ҳали умуман мағлуб этишган эмас.

Тошкентликлар ушбу рақиб дарвозасини 11 марта ишғол этишган. Ўз дарвозамиздан эса 4та гол ўтказиб юборганмиз. Ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабамиз эса ўтган йили қўлга киритилган бўлиб, ўшанда ўз уйида “Қўқон-1912”ни қабул қилган “Локомотив” рақиб дарвозасини жавобсиз 4 марта ишғол этганди.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1
14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0
30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3
16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2
24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика