UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  11 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

"Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин? Микаэль Секейра иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин? Микаэль Секейра иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.



"Бугун жамоам жуда яхши ўйин кўрсатди. Берилган вазифани аъло даражада бажаришди. "Машъал"ни ҳурмат қилган ҳолда уларда ҳам яхши футболчилар борлигини айтишим мумкин. Рақиб бизга муносиб қаршилик кўрсата олишини билгандик ва бу ўйинга кучли тайёргарлик кўргандик. "Локомотив" жамоасидаги барчани ғалаба билан табриклайман. Биз уйда эмас сафарда ўйнадик. Шуни ҳам инобатга олиш лозим. Бугунги ғалаба навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча куч ва ишонч беради. Ишлашда давом этамиз".

- Сизни ўзбек футболида нима ажаблантиряпти?
- Ўзбекистонда яхши футболчилар бор. Жавоб шу.

- "Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаган бўларди?
- Бу саволга жавоб бериш қийин. Биз жамоани янгидан қуряпмиз. Қисқа вақт ичида ўйлаган режаларимизга эришмоқдамиз.

- Биринчи бўлим бошида Жавоҳир Сидиқовга кўп эътироз билдирилди...
- У керакли вазиятга чиқиб бормагани учун эътироз билдирдим. Қолган ҳамма вазифаларни тўғри бажарди. Жамоада ҳар бир футболчига маълум бир вазифа берилган.

- Кахи Махарадзе қандай ҳолатда фойда келтириши мумкин? Асосий таркибда ёки захирадан майдонга тушганда...
- Ҳаммада тайёргарлик ва режа бир ҳил бўлгани учун шундай танлов қилдим.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика