UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  0 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  2 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  6 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  3 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2

“Локомотив” “Пахтакор”ни “Пахтакор”да иккинчи бор мағлуб этишга ҳозирлик кўрмоқда Янгиликлар

“Локомотив” “Пахтакор”ни “Пахтакор”да иккинчи бор мағлуб этишга ҳозирлик кўрмоқда

Олий лиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттираётган “Локомотив” бу сафар “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.

“Темирйўлчилар” 21 апрель куни меҳмонда “Пахтакор” билан куч синашишади. “Пахтакор” марказий стадионида кечадиган баҳс 18:00да бошланади.

Бу ўйин “Локомотив” учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Негаки Тошкент дербиси мақомига эга ўйинда “темирйўлчилар” фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқишади. “Локомотив” ўтган йил ва ундан аввалги йили сафарда “Пахтакор”га бир хил 1:2 ҳисоби билан мағлуб бўлган. 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этилган бўлса, 2013 йил “Локо” сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ва бу ғалаба “Локо” учун ҳозирча ягона бўлиб турибди.

Агар “Локомотив” жума куни бўладиган ўйинда уч очкони қўлга киритса, ўз тарихида иккинчи бор меҳмонда “Пахтакор”ни мағлуб этган бўлади. Бунгача жамоамиз фақат бир марта – 2013 йил сафарда “Пахтакор” устидан ғалаба қозонган холос. Айни пайтда олий лига турнир жадвалида “Локо” бешта ўйиндан сўнг 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Пахтакор” эса 7 очко жамғарган ва 11-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика