UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  1 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади Янгиликлар

"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади

22 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтади.

"Локомотив" учун ниҳоятда муҳим бўлган баҳс "Локомотив" стадионида ўтказилади ва 18:00да бошланади. Эртага, яъни 21 апрель куни эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилади. 

"Локомотив" стадиони матбуот анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир соат 16:00да бошланади. Бунда дастлаб "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Жосе Луис Пандо ҳамда жамоанинг бир нафар футболчиси саволларга жавоб қайтаради.

Соат 16:20дан бошлаб эса "Локомотив" устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қилади. Мазкур матбуот анжуманига спорт соҳасида фаолият юритаётган журналистларни таклиф этиб қоламиз. 

Эртага шунингдек, ҳар икки жамоа "Локомотив" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. "Локомотив" иштирокидаги машғулот соат 16:45да, "Ал Иттиҳод" машғулоти соат 18:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика