

“Темирйўлчилар” жамоасининг Олмалиқдаги учрашувни бевосита стадиондан кузатишни ният қилган ишқибозлари учун клуб алоҳида автобус ажратади. Автобус 31 март куни ТТЗ даҳасида жойлашган “Локомотив” стадионидан соат 13:30да Олмалиқ томон йўл олади.
АГМК – “Локомотив” учрашувига бормоқчи бўлган ишқибозлар “Локомотив” мухлислар клуби етакчиси Одил Алимов билан (+998 90 9648309 рақами орқали) боғланиб, ўз исм-фамилияларини ёздириб қўйишлари мумкин. Жойлар сони чекланган.
Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – “Локомотив” учрашуви 31 март куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.




