UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  0 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  1 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  66 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  50 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  14 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5

"Локомотив" машғулотларига черногориялик ҳужумчи қўшилди Янгиликлар

"Локомотив" машғулотларига черногориялик ҳужумчи қўшилди

Теглар :  Локомотив
БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Локомотив" машғулотларига легионер ҳужумчи келиб қўшилди.

Черногориялик ҳужумчи Иван Вукович ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳали аниқ эмас.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкин, Иван Вукович 1987 йилда туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. Фаолияти давомида Хорватиянинг "Хайдук", Жанубий Кореянинг "Сеонгнам", Сербиянинг "ОФК Београд", Черногориянинг "Младост", шунингдек Исроилнинг "Маккаби Нетанья" клубларида тўп сурган. Бўйи 179 см. бўлган ҳужумчи ҳам ҳужум чизиғида, ҳам ҳужум ортида бирдек ўйнай олади.

Иван Вукович Европа Лигаси баҳсларида ҳам иштирок этган. Хусусан, у 2012 йил 9 августда бўлиб ўтган Европа лигаси учинчи саралаш босқичида Миланнинг "Интер" клубига қарши майдонга тушиб, жуда чиройли гол муаллифи бўлган. Ўшанда футболчи "Хайдук" сафида ўйнарди. Бундан ташқари, Вукович 2009 йилнинг 18 ноябрида Черногория миллий терма жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Черногорияликлар Беларусь термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишганди.

Айтиб ўтганимиздек, бу ҳужумчи ҳозирча "Локо" машғулотларида иштирок этмоқда ва клуб билан шартнома имзолагудек бўлса, бу ҳақда дарҳол хабар қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика