UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  122 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  19 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  12 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  53 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

"Локомотив" лагеридан қайноқ репортаж, Илёсов ва Ғуломов билан интервью Янгиликлар

"Локомотив" лагеридан қайноқ репортаж, Илёсов ва Ғуломов билан интервью

"Локомотив" португалиялик Микаэль Секейра бошчилигида Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугунги машғулотларни ТТЙМИ ўйингоҳида ўтказди. Унда таклиф қилинган янги футболчилар, ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар иштирок этишди. Мураббийлар штаби уларнинг ҳаракатини диққат билан кузатиб борди, Микаэль Секейра машғулот давомида кўрсатмалари билан шогирдларининг янада фаолроқ бўлишга чақирди. Айтиш мумкинки ҳар бир футболчи кўтаринки кайфиятда машқларни бажаришди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек испаниялик Дани Чабрера шуғулланди. Пойтахтдаги йиғин 28 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Шундан сўнг жамоа аъолари йиғиннинг иккинчи қисмини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади.

Навбатдаги кунги машғулотлар якунлангач дарвозабон Жавоҳир Илёсов ҳамда ярим ҳимоячи Ғулом Ҳайдар Ғуломов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

Жавоҳир Илёсов: "Эндиликда португал тилини ҳам ўрганишга ҳаракат қиламиз"

"Машғулотлар қизиқарли ўтмоқда. Мураббий янгилик олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Микаэль Секейра билан учинчи кун ишлаяпмиз ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Ўтган мавсум охирларидан бошлаб дарвозабонлар билан испаниялик мураббий ишламоқда. Унинг ўзига яраша қарашлари бор, Пётр Гизимчукнинг ўргатиш услуби бошқача. Фарқ қилиши табиий. Жамоамиз ҳеч қачон олдига пастки ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўймайди. Аввалги мавсумда бироз омадимиз келмади. Жорий йилда юқори натижа кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Дарвоза чизиғида рақобат яхши шаклланган. Дейлик Нестеров жамоани тарк этганидан кейин Рустам Нортожиев билан асосий таркиб учун рақобатлашдик. Мураббийни тушунишда таржимондан фойдаланмоқдамиз. Португал тилини ҳам ўрганамиз",- дейди Илёсов.


Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Кучлилар ичида инсон ўзи ҳам кучли бўлиб боради"


"Йиғинни бошланиши ёмон эмас. Биринчи кундан фаол тарзда машқларни бажаришга киришдик. Бу ерга келишидан олдин шуғулланиш учун алоҳида дастур юборганди. Шу асосида уйда машқларни олиб бордик. Машғулотлар кўпроқ майдонда тўп билан ўтказилмоқда. "Локомотив" ҳар доим совринли ўринлар учун курашади, мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Бундай жамоага келгандан сўнг икки ҳисса куч билан ўйнашга тўғри келади. Фақат бу ерда эмас ҳар бир жамоада ҳаракат қиласиз, лекин барибир мазкур клубда босим бор. Кучлилар билан бирга юрса инсон ўзи ҳам шунга қараб интилади",- дейди Ғуломов.


Қуйида машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:



Фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика