UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  0 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  6 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  3 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  1 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  3 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0

“Локомотив” жамоаси 12 июль куни Минскка йўл олади Янгиликлар

“Локомотив” жамоаси 12 июль куни Минскка йўл олади

Теглар :  ЛокомотивМинск
5 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал доирасида дастлабки учрашувни ўтказган «Локомотив» 12 июлга қадар кичик таътилга чиққан.

12 июль куни “темирйўлчилар” "Локомотив" спорт мажмуасида жойлашган меҳмонхонада йиғилади ва шу куни кечки пайт Беларусь пойтахти Минск шаҳрига ўқув-машғулот йиғинини олиб бориш учун учиб кетадилар.

Йиғин давомида “Локо” футболчилари Минск шаҳрининг иккита жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Дастлабки ўйин 16 июль куни “Динамо” (Минск) билан кечса, иккинчи беллашув 19 июлда “Крумкачи” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Бош мураббий Андрей Микляевнинг хабар беришича, ушбу учрашувларда жамоа таркибида бир нечта янги футболчилар синаб кўрилади ва мураббийлар штабига маъқул келса улар билан шартнома имзоланади.

Маълумот учун, Беларусь чемпионати худди биздаги каби баҳорнинг бошларида старт олган ва биринчи давра ўйинлари ўз нихоясига етди. Турнир жадвалида “Динамо” (Минск) учинчи, “Крумкачи” эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика