"Локомотив": Ҳар икки жамоамиз назорат учрашувларида ғалаба қозонди

18 апр 2014, 22:38
Бугун “Локомотив” асосий таркиби Дукентда Биринчи Лига вакили “Локомотив” БФК билан ўқув-назорат учрашуви доирасида майдонга тушди.

Вадим Абрамов шогирдлари ушбу ўйинни ортиқча қийинчиликсиз йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди. Учрашув 6:2 ҳисобида ниҳоясига етди.

Ушбу назорат ўйинида Ислом Тўхтахўжаев (пеналтидан), Иван Нагаев, Вячеслав Шевченко ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйган бўлишса, Фарҳод Тожиев хет-трик қайд этишга эришди.

Шунингдек бугун “темир йўлчилар”нинг ёшлар жамоаси ҳам назорат ўйини ўтказди. “Олмалиқ”қа қарши кечган ўйинда “Локомотив” ёшлари 1:0 ҳисобида устун келди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Хуршид Мухторов ҳисобни очди ва учрашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.


Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›