UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  4 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  85 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади Янгиликлар

“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 2015 йилда Англия биринчи дивизиони иштирокчиси “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Тобора профессионаллик сари интилаётган “темирйўлчилар” “клуб имижи”ни шакллантириш асносида инглиз жамоаси билан кўп томонлама ҳамкорлик борасида битим имзолаган. Натижада “Локомотив”нинг икки нафар ёш истеъдодли ўйинчилари – дарвозабон Рустам Нартаджиев ҳамда ҳимоячи Сергей Прохоров 2015 йилда 3 ой мобайнида “Флитвуд Таун” жамоаси қароргоҳида бўлиб, тажриба орттириб қайтишган эди.

Эндиликда “Локомотив”нинг навбатдаги делегацияси инглиз диёрига йўл олмоқда. “Локомотив” жамоасининг ёш иқтидорли футболчилари орасидан танлаб олинган 17 ёшли ўйинчи Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра дарвозабон Рустам Нартаджиев яна бир бор инглиз клубида малака ошириш имконига эга бўлишади.

Бугун ушбу икки ёш футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишди. Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика