UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

“Локомотив” Эрон жамоаларига қарши қандай ўйнаган? Янгиликлар

“Локомотив” Эрон жамоаларига қарши қандай ўйнаган?

Теглар :  ЛокомотивЭрон
Сўнгги йилларга келиб ўзбек футболининг етакчиларидан бирига айланган “Локомотив” жорий йилги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган 2 клубимиздан биридир.

"Локомотив” 6-мавсумдирки, қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этиб келмоқда. Дастлабки 2 мавсумда “темирйўлчилар” саралаш босқичида қатнашишган бўлса, 2015 йилдан бошлаб “Локо” гуруҳ босқичидан мусобақага киришмоқда.

Бу йил ҳам “Локомотив” мавсумни БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши баҳс билан бошлади. 5:0 ҳисобида ғалабага эришган “Локо” шу тариқа Чемпионлар Лигасидаги ўзининг энг йирик ҳисобдаги ғалабасини такрорлади. Энди “Локомотив”ни Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасига қарши сафарда бўладиган учрашув кутиб турибди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида Эрон жамоаларига қарши 6та беллашув ўтказган. Дастлаб 2015 йилги мавсумда “Фулад” билан тўқнаш келган “Локомотив” уйда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Сафарда эса омад рақибга кулиб боққанди ва эронликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди.

2016 йилда эса биз билан битта гуруҳдан Эроннинг “Сепаҳон” жамоаси ўрин олганди. Ўшанда “Локо” ҳар икки ўйинда ҳам (1:0 ва 2:0) форс жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Ўтган мавсумда эса “Локомотив” “Истиқлол” билан тўқнаш келди. Тошкентда ўтган матчда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Эронда эса “Истиқлол”га омад кулиб боқди ва мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика