UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  220 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

“Локомотив” – “Ал Наср” ўйини ҳақида Янгиликлар

“Локомотив” – “Ал Наср” ўйини ҳақида

“Локомотив” гуруҳдаги охирги турни ҳашаматли “Бунёдкор” стадионида ўтказди.

Бу ўйинда “Локомотив” ғалаба қозона олмагани, ҳатто гол ура олмагани учун баъзи мухлислар томонидан танқидга учрагани бор гап, лекин энг муҳими жамоа ютқазиб қўймади ва биринчи ўринни сақлаб қолган ҳолда кейинги босқичга йўл олди.

Кечаги баҳс қандай аҳамиятга эга эди? Айтиш мумкинки, ҳаммаси “Локомотив”нинг ўз қўлида эди. Яъни, “А” гуруҳини бир кема деб оладиган бўлсак, штурвал (кеманинг рули) “Локо”да эди. (Хоҳласа у томонга бошқаради, хоҳласа бу томонга). Кечаги баҳсда “Локомотив” ғалабани кўзлаб ҳаракат қилмади дейиш мушкул, шунчаки жамоа ўта эҳтиёткорлик билан ўйнади. Чунки бу ўйинда ким мағлуб бўлса, ўша жамоа гуруҳда қолиб кетарди.

Дуранг эса иккала жамоани ҳам қониқтирарди. Эҳтимол ўйинда гол урилмагани, ўйин тезлиги бироз паст кечгани стадионга келган мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин ва бунинг учун улардан узр сўраймиз. Аммо энг муҳими, “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида ўз олдига қўйилган дастлабки вазифани уддалади. Ҳаммамиз имкон қадар Европа футболини ҳам кузатиб борамиз. Кўряпмиз, клублар натижа учун ҳамма нарсага тайёр. “Жанг” майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам кетяпти. Футболда вақт ўтиб гўзаллик ўрнини натижа эгаллаяпти.

Қайси бир машҳур мураббий айтганди: “Мен чиройли ўйнаб мағлуб бўлгандан кўра, хунук ўйнаб ғалаба қозонишни афзал биламан”. Кечаги баҳсда “Локомотив” ғалаба қозона олмаган бўлса-да, энг муҳими ўзига керакли натижани қайд эта олди. Учрашув кескин тарзда кечмагани, хавфли вазиятлар кам бўлгани ва бу учрашувда “Локомотив”нинг тўп кирита олмагани айрим кишилар томонидан “ўйин келишилган” дейишгача борилди. Аммо унутмангки, бу чемпионлар лигаси ва бунда ҳар бир ўйин ташкилот томонидан қатъий эътиборда туради.

Хўш, ўйингача вазият қандай эди? “Локомотив”ни дуранг ҳам қониқтирарди. Бутун дунёда жамоани дуранг ҳам қониқтираётган бир пайтда футболчилар ёппасига ҳужумга ўтмайди. Бу нарса ҳатто жаҳоннинг гранд клубларида ҳам бор. Аввало ҳимояда эҳтиёт бўлиб ўйнашга тўғри келади. Қолаверса, бунда энг муҳими ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаслик. “Локомотив” биринчи таймдан сўнг иккинчи бўлимни ҳам янада эҳтиёткорлик билан ўтказди. Нима учун? Чунки гуруҳдаги иккала учрашув бир хил вақтда бошланган эмасми, нариги беллашувда “Ал Иттиҳод” “Сепахон”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этаётганди. Биз интернет асрида яшаяпмиз, шундай экан жамоалар бошқа ўйинлардан зудлик билан хабар топишяпти.

Кечаги учрашувда ким мағлубиятга учраса гуруҳда қолиб кетарди, шу боис “Локомотив” ҳам, “Ал Наср” ҳам аввало гол ўтказиб юбормасликни ўйлаб ҳаракат қилди. Бундан ташқари, дуранг рақибни ҳам тўлиқ қониқтирарди, шундай экан ҳадеб олдинга ўтишга не ҳожат. Маълумки, араблардан қандай ўйин кутишни олдиндан айтиш қийин. Улар ютиб ҳам, ютқазиб ҳам қўйиши мумкин. Агар кеча “Локомотив” бор кучи билан ҳужумга ўтса-ю, қарши ҳужумда гол ўтказиб якунда мағлуб бўлса, бу кимгадир татирмиди? Албатта, йўқ. Ундан кўра, эҳтиёткорлик билан ўйнаб кейинги босқичга чиққани афзал эмасми. Мана энди кўпчилик 1/16 финалда биздан фақат “Локо”нинг ўйинини кўради.

Кейинги босқичда “Локомотив”ни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди. “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клублари сирасига киради. “Локомотив” ўтган йил бу жамоа билан бир гуруҳда кураш олиб борган ва ҳар иккала баҳсда ҳам мағлубиятга учраган. “Темирйўлчилар” ўша мағлубиятлар аламини ҳали унутишгани йўқ. Насиб қилса, бу сафар ўйинлар бошқача кечади ва якунда омад биз томонда бўлади деб умид қилиб қоламиз. Зеро, минглаб мухлисларнинг орзу-истаклари ҳам шу: “Локомотив”дан Осиё чемпионлар лигасида юқори ўринларни кутиш.

Хайрулла Холиқов, “Локомотив” ПФК матбуот котиби.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика