UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  34 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  11 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  9 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Лочин Солиев: “Бу йил 15та гол уришни мақсад қиляпман” Янгиликлар

Лочин Солиев: “Бу йил 15та гол уришни мақсад қиляпман”

Андижонлик таржрибали ҳужумчи Лочин Солиев билан яқинда суҳбатлашиб, мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечгани ва унинг бу йилги режалари нималардан иборат эканлиги билан билишга қизиқдик.
- Машғулотларнинг бирида оёғимдан енгил жароҳат олгандим. Кейинчалик қаттиқ грипп касаллигига дуч келдим. Шу сабабли 24 февралдан буён машғулотларда қатнаша олмаяпман - дея гап бошлади 31 ёшли ҳужумчи. - Айни пайтда муолажа оляпман. Тезроқ тузалиб, сафга қайтишни истаяпман. Насиб қилса яқин кунлар ичида машғулотларга қўшиламан.

- Мавсумга тайёргарлик яхши ўтди, назаримда. Менимча бош мураббий Азамат ака Абдураимов ҳам ўтказилган йиғинлардан қониқиш хосил қилди.

- Бу йил фақат олий лигада қолиш учун эмас, балки юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун курашамиз.

- Мавсумлар оралиғида таркибга бир қатор янги футболчилар таклиф этилди. Уларнинг янги муҳитга мослашиб кетиши мураккаб бўлмаяпти. Ҳамма йигитлар бир-бирлари билан аҳил ва иноқ бўлишга интилмоқда.

- Мухлисларни мендан нима хоҳлаётганини жуда яхши тушуниб турибман. Буни яхши ҳис этган холда, имкон қадар тезроқ сафга қайтиб жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Футбол жамоавий ўйин. Шундай экан барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, мухлисларни хурсанд этиш учун астойдил ўйнаймиз.

- Ҳужум чизиғидаги рақобатни ошириш мақсадида Анвар Ражабов, Виктор Расков ҳамда Алишер Азизов сингари маҳоратли ўйинчилар таркибга жалб этилди. Шахсан мен буни тўғри қабул қиламан. Чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Вазифага эришиш ҳам бирмунча осон кечади. Кимнинг ўйнашини эса мураббийлар штаби ҳал этади.

- Бу йилги мақсадим аввало жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш. Қолаверса тўпурарлик маҳоратимни яна бир бор ишга солиб, ўзимни ижобий томондан кўрсатишни истайман. Бошқача айтганда жорий мавсум камида 15та гол уришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Албатта бунга жамоадошларимнинг кўмаги билан эришаман. Бу нарса муҳим аҳамият касб этади деб ўйлайман. Бундан ташқари мураббийнинг ишончи ҳам асосий омиллардан бири саналади.

- 1-турда “Пахтакор”ни қабул қиламиз. Бўлажак ўйин осон бўлмаслиги турган гап. Лекин “шерлар”дан очко олиш мумкин. Чунки буни олдинги йилларда амалда исботлаганмиз. Шунинг учун ҳам шанба кунги ўйинда мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозониш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз. Бу ўйинда майдонга тушиш имкониятим жуда ҳам паст эканлиги боис ҳам шуни айтишим мумкинки, йигитлар чемпионатда омадли старт олиш учун бор кучини бериб ўйнайди. Буни айни пайтда футболчилар жуда яхши тушуниб турибди.
 
Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика