“Ливерпул”нинг икки футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди

Aslanov Jasurbek
26 июл 2017, 00:28
Ярим ҳимоячи Садьо Мане ва ҳужумчи Дэнни Ингз жароҳатдан тўлиқ қутилишди.

Бугун бу икки футболчи умумий гуруҳда машуғлотларда иштирок этишди.

Мане апрель ойида тиззасидан жароҳат олиб сафдан чиққан бўлса, Ингз ноябрда жарроҳлик столига ётқизилган эди.

Ҳар иккала футболчи жамоасининг кейинги ҳафтада “Герта”га қарши кечадиган назорат учрашувида майдонга тушишлари мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: официальный сайт «Ливерпуля»

Сўнгги янгиликлар

Барча ›