UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

"Ливерпуль"нинг 11 ўйини ёхуд оғир тақвим ҳақида Янгиликлар

"Ливерпуль"нинг 11 ўйини ёхуд оғир тақвим ҳақида

30 ноябрь куни "Ливерпуль" мавсумнинг энг қийин палласини бошлади.

Жамоа бир ой давомида 11та ўйинда майдонга тушади. Эътиборлиси, уларнинг иккитаси (кетма-кет) турли қитъаларда бўлиб ўтади. Клопп бу ўйинларда бир-биридан фарқли таркиб қўйишга мажбур. "Мерсисайдликлар" қийин ойни бошдан ўтказишади. Чемпионатдаги фарқни йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас, айниқса "Ливерпуль"никидек унча узун бўлмаган захира ўриндиғи билан.

Клопп қатъий гапирди: "Англия Лига Кубоги бор, у Футбол ассоциацияси ва Англия футбол лигасини қизиқтиради, лекин ҳеч ким унинг тақвимини тузишда маслаҳатлашишни истамайди. УЕФА Миллатлар Лигасини ўйлаб топди. Натижада, йигитларнинг шундоқ ҳам оғир графигидаги ўйинлар яна бир нечтага ошди. Шулардан кейин нега у ёки бу футболчи, жаҳон юлдузи юқори нотада узоқ вақт ушланиб қолмайди, нега бир пастда йўқ бўлиб кетади ёки оғир жароҳатлар олаверади деб ҳайрон ҳам бўлиб қўямиз.

Терма жамоа таркибида ўйнайдиган ва деярли барча катта мусобақаларда иштирок этувчи футболчиларда йил давомида бор йўғи икки ҳафта дам олиш имконияти мавжуд. Мане, Салах, Хендерсон ва яна кўплаб футболчилар бир йилда фақатгина икки ҳафта дам олишади. Биз учрашувларни муҳим ва йўл-йўлакай ўтадиганларга бўла олмаймиз. Муаммони ҳал этишнинг бир неча йўли бор, лекин ФИФА, УЕФА, АПЛ ва бошқа лига раҳбарлари футболчилар ҳақида умуман ўйлашмайди. Улар учун ҳамёнлари муҳимроқ".



Германиялик мутахассисни дарҳол қўллаб-қувватлашди. У ким дейсизми?! Ха, тушуниб улгурганингиздек, Пеп Гвардиоланинг позицияси ҳам ҳудди шундай: "Мен Юргеннинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Бизга камроқ ўйин ва тикланиш учун кўпроқ вақт керак. Биласиз, 27 ва 29 декабрда ҳам ўйин ўтказамиз.

Бу борада анчадан буён баҳс-мунозаралар бўлади, УЕФА учрашувларида бир неча марта бу мавзу кўтарилган. Мен тўлиқ у тарафман". 

ФИФА, УЕФА ва АПЛнинг имкони борича кўпроқ пул ишлаб олишга бўлган ҳаракатини барча яхши тушуниб турибди. Лекин бу футболчиларнинг ҳолатига қанчалик ёмон таъсир қилмоқда ва унинг салбий таъсири борми? Келинг, шу борада фикр юритайлик.



Вазият қанчалик ўзгарганини тушуниш учун 20 йил ортга қайтамиз ва мисол тариқасида Гари Невиллни оламиз. У ўша даврда "Юнайтед"нинг асосий фигураларидан бири бўлган ва ўйинлар сони бўйича фақатгина дарвозабон Шмейхелга ютқазарди. Демак ҳимоячининг "Юнайтед" таркибида 98/99 йилги мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз. Ўша мавсум МЮ требл қайд этган ва мавсум давомида ўтказиш мумкин бўлган ўйинлар сони бўйича максимал кўрсаткич қайд этган. Тарозининг иккинчи палласига Эмерик Лапортни танлайлик. У ўтган мавсум "Сити"нинг ўзгармас марказий ҳимоячиси эди. Футболчилар иштирок этган мусобақалар деярли бир хил: Премьер-Лигада 38та ўйин, Англия Кубогида 3 раунддан жамоа курашга қўшилган, Чемпионлар Лигасида фақатгина 1/8 финал босқичи бўлмаган. Лекин ўша вақт АПЛнинг 2 жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичига саралаш орқали ўтди, яъни ўйинлар сони яна тенглашди. Невилл "қизил иблислар" учун ўта омадли мавсумда клуб сафида 54 ўйинда майдонга тушди, Лапортда эса бу кўрсаткич - 51 ўйин. Ҳар икки футболчи тўлиқлигича асосий таркиб аъзоси эди ва ҳимоянинг муҳим ўйинчиси эди. Бундан келиб чиқадики, клублар миқёсида ҳеч бир футбол ассоциацияси ўйинлар сонини у қадар ошириб юбормаган ва Клопп ҳамда Гвардиола "пашшадан фил ясагандек" туюлади, аммо хулоса қилишга шошилманг!



Энди терма жамоалар ўйинларига ўтсак. Балки, айнан тиллардан тушмай келаётган Миллатлар Лигаси тақвимни кескин ўзгартираётгандир. Бу ерда Гари Невилл бизга ёрдам бера олмайди ва биз ракурсни Англия термасига қаратамиз. Демак, яна ўтмишга саёҳат. 20 йил олдин 98/99 йилги мавсум Миллатлар Лигаси ҳали режада ҳам йўқ эди. Англия термаси Евро саралаши ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Сентябрь-ноябрь вақт оралиғида Англия 4та учрашув ўтказди, февралдан  июнгача 5та, бутун мавсум давомида 9 учрашув. Энди 18/19 йилги мавсумни оламиз: Англия Миллатлар Лигасида иштирок этди. Эътиборлиси, жамоа ярим финалга етиб борди ва учинчи ўрин учун беллашувда ҳам иштирок этди. Ўйинлар деярли ўша-ўша: сентябрь-ноябрь ва март-июньда бўлди. Англия мавсумнинг дастлабки қисмида 6 ўйин ўтказди, иккинчисида 4та. ЖЧ-2014дан кейинги даврни олсак, 6 ўйин кузда ва март-июнь оралиғида 4 беллашув. Ҳаттоки, кўпчиликка маъқул келмаган ва мусобақа тизими тушунарсизлиги сабаб эътирозларга сабаб бўлаётган Миллатлар Лигаси ҳам футболчиларни у даражада қийнаб қўяётгани йўқ. Ҳа, 20 йил аввалги давр билан солиштирганда 1-2 ўйин кўпроқдир, лекин айнан шу 1-2 учрашув сабаб спортчилар чарчаб қолаётган дейиш бироз мантиқдан йироқ. Ваҳоланки, Гвардиола ва Клопп айнан шундан норози. 

20 йил илгари декабрь ойининг қийин календари қандай енгиб ўтилган? Ўшанда ҳам клублар ўртасида ЖЧ ўтказилганди-ку?! "Юнайтед" жуда оддий йўл тутди, жамоа Англия Кубоги ва Лига Кубогидан воз кечган. Яъни дастлабки босқичдаёқ мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган. "Ливерпуль" ҳозир шундай йўл тута оладими? Клопп "Ливерпуль" барча мусобақаларни ва ташкилотчиларни ҳурмат қилиши ҳамда ҳеч ким билан муаммоли вазият ҳосил бўлишини истамаслигини айтиб ўтган. "Челси" 2013 йилда шунга ўхшаш вазиятда эди. Декабрь ойида таҳминан шунча вақт оралиғида 11 учрашув ўтказган. Ягона фарқи "аристократлар" икки кун ичида 2та ўйин, яна турли минтақада ўтказиши талаб этилмаган. Ўшанда ҳам "Челси" футболчилари жароҳатланган, очколар йўқотилган ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финали бой берилган. Тўғри, ФИФА ва АПЛ тақвимни тузишда эътиборсизлик қилган дейиш мумкин, лекин улар тақвимни охирги паллада ўзгартириб юбораверишмайди. Бунинг шунчаки имкони йўқ. Келажакда бундай хатога йўл қўйилмайди. Умумий қилиб олганда бошқа жамоалар ҳам шунга ўхшаш қийинчиликларга дуч келган ва бир амаллашган. Шу фикрлар билан Клопп ва Гвардиола фикрини буткул инкор этиб, мавзуни ёпиб қўйиш мумкин эди, аммо муаммонинг илдизи бошқа жойда.



Уни тушуниш учун Гари Невиллга қайтамиз. У бутун фаолиятини қанот ҳимоясида ўтказган. "Ливерпуль"да бу нуқтада Александр-Арнольд ҳаракат қилади. Мавсум давомида улар ўтказадиган ўйинлар максимал сони деярли тенг, бироқ уларнинг иш ҳажми-чи? Табиийки, йўқ. 20 йилда футбол жиддий ўзгарди ва фулбэклар бажарадиган иш кўлами кескин ошди. Ҳа, майли 20 йил деманг, охирги 5 йилни олайлик: қанот ҳимоячилари бир ўйин давомида амалга оширадиган спринтлар сони 49тадан 55тага, футболчи учрашув давомида босиб ўтадиган ўртача масофа эса 9.5дан 9.9кмгача ошди. Энди биз ўша 20 йил аввалга қайтсак, бу тафовут унданда сезиларлироқ бўлади. Бу битта ўйинда билинмас, лекин узоқ мавсум давомида-чи?

Бу каби ўзгаришлар нафақат фулбэкларнинг ўйинида юз берди, балки бошқа барча чизиқлар вакили ҳам, ҳатто дарвозабонлар ҳам ўзгарди. АПЛ охирги мавсумидаги энг олди жамоалар "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўйинларини жуда эрта ва кучли прессинг атрофида қуради. Энди бир эслаб кўринг, аввалги авлод жамоалари шундай ўйнармиди? Маурисио Почеттино қўл остидаги "Тоттенхэм" ҳам прессингга алоҳида эътибор берган ва жисмоний толиқишдан, жамоанинг таҳминан энг чидамли футболчиси Мусса Сиссоко нолиган. Футболчилар кўпроқ югуришларига тўғри келмоқда, кўпроқ куч сарфлашмоқда, кўпроқ "қора иш" бажаришмоқда ва бу уларнинг жисмоний аҳволига таъсир қилмай қолмайди, албатта. Мавсум ва ўйинлар сони ўша-ўша, лекин футболчиларга талаб кучайиб боряпти. 

Энди жуда аянчли бир фактга эътиборингизни қаратамиз. 20 йил аввалги давр билан солиштирганда фаолиятини якунламай турли касаллик, юрак ҳуружи билан ҳаётдан кўз юмган ўйинчилар сони бир неча бор ошди. Шейк Тиоте, Давиде Астори ва Дани Харк... Бу биз билган мисоллар... Билмаганларимиз қанча?! Бундай воқеалар нафақат футбол, балки бутун спорт жамоатчилиги фожеасидир. Эҳтимол улар ҳали яшаши мумкин эди... Футболни ўзгартириб бўлмайди - Клопп, Гвардиола ва кўплаб иқтидорли мураббийлар натижа келтираётган ўйин услубидан воз кечмайди. Шу сабабли, ўзгаришлар бошқа томондан бўлиши зарур. ФИФА ва футболга алоқадор бошқа ташкилотлар биринчи навбатда футболчилар ҳақида ўйлашлари лозим. Футболчилар мухлислар учун ҳаракат қилади, лекин "ўйинни мазза қилиб томоша қилишимиз" шунга арзийдими? Футбол ўзгармоқда ва ассоциациялар замондан қолиб кетмаслиги зарур. Катта мусобақаларни йўқ қилишни футболчиларнинг ўзи ҳам истамаса керак.



Муаммони ҳал қилишнинг осон йўли бор. Иккинчи даражали мусобақалар, мисол учун Англиядаги Лига Кубогидан воз кечиш. Тан олиш зарур, бу мусобақада ғолиб чиқиш аксарият футболчилар учун чин маънода обрўли ҳисобланмайди ва у мамлакатнинг асосий Кубок мусобақасидан "ёши" бўйича ҳам ортда қолади. Шу билан бирга кўплаб топ-клублар уларга жиддий эътибор бермайди. Асосий таркиб футболчиларини у ўйинларда майдонга туширишмайди. Мусобақанинг йўқ бўлиши кимнидир ростакамига ранжитишига ишониш қийин. Шунинг ўзи тақвимни енгиллаштиришдаги катта қадам бўлади.



Миллатлар Лигасидан воз кечиш. Ҳа, биз айтиб ўтганимиздек, бу мусобақа ўйинлар сонини кескин оширмайди, лекин у мухлисларнинг севимли мусобақалари қаторидан жой ола олмади. Терма жамоаларнинг ўйинлари клублар учун алоҳида бош оғриғи десак муболаға бўлмайди. Мисол учун, клубидан соппа-соғ кетган футболчи ҳеч нимани ҳал қилмайдиган ўйинда терма таркибида жароҳат олмоқда ва бир, икки ой, ярим йил, мавсум охирига қадар сафдан чиқмоқда. Клубнинг унга боғлиқ режалари-ю, ўйин услуби билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бир неча соат аввал шунга ўхшаш ҳолатдан миллий терма жамоамиз ва Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ташвишда эканлигини маълум қилди.

Клубларнинг ўзи ҳам ҳали Америка, ҳали Австралияга "саёҳат" уюштиришни қайта кўриб чиқиши зарурдек. Айнан шу ерда биз футболнинг тўлиқлигича бизнес бўлиб кетаётганини яққол кўрамиз. Тасаввур қилинг, бутун мавсумни Англия, Испания ёки Италияда ўтказадиган жамоа ва унинг футболчилари, ўша мавсумга ер шарининг умуман бошқа нуқтасида, бошқача об-ҳавода, намлик ҳамда кўплаб жиҳатлари фарқ қилувчи шароитда тайёрланишлари қанчалик тўғри?



Бир нарса аниқки, тақвим жуда тиғиз тузилмоқда ва бу ўйин сифатига бевосита таъсир ўтказмоқда. Бизга ўзи нима керак? Ҳар биримиз мухлислик қиладиган жамоа ва футболчилар сифатли, юқори даражада ўйин кўрсатиши эмасми?! Шунинг учун ҳам Клопп ҳамда Гвардиоланинг сўзларига қулоқ тутиш зарур!!!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика