"Ливерпуль"да Вейналдумнинг ўрнини "Хоффенхайм" ўйинчиси эгаллаши мумкин

Alisher
17 июн 2021, 17:18
"Ливерпуль" "Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Кристоф Баумгартнерга қизиқмоқда.

Мерсисайдликлар 21 ёшли австриялик футболчини эркин агент мақомида ПСЖга ўтган Жоржиньо Вейналдумнинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Баумгартнер 2020/21 йилги мавсум "Хоффенхайм" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 7та ассист қайд этишга эришди.

Transfermarkt футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Liverpool Echo