"Ливерпуль"да катта йўқотиш
21 фев 2020 19:43
Янгиликлар
"Ливерпуль"да катта йўқотиш
"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон жароҳати туфайли 3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Бу ҳақда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп хабар берди.
"Хендерсон билан боғлиқ вазият бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди. Кейн бундай жароҳат билан кўпроқ муддатга сафдан чиққанди.
Барчаси унчалик хавотирли эмас. Жордан атиги 3 ҳафтани ўтказиб юборади", - деди Клопп.
Шу орқали Жордан АПЛда 3, Англия Кубогидаги 1 ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, унинг 11 март куни ЕЧЛ доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда қатнашиши сўроқ остида қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар