"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди
18 май 2025 01:14
Янгиликлар
"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди
"Ливерпуль" ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
Янги меҳнат шартномасини Конор Брэдли имзолади. Мерсисайдликлар одатдагидек футболчининг янги шартномаси муддатини ошкор қилишмади.
Конор Брэдли 21 ёшда. Унинг Мерсисайд клубининг ёшлар жамоасида 2019 йилнинг бошида пайдо бўлди.
Брэдли "Ливерпуль" асосий жамоаси сафида 55 та расмий ўйинда майдонга тушган. Футболчи уларда ўз ҳисобига битта гол ва шерикларига ўнта ассист ёздириб қўйди. "Ливерпуль" навбатдаги ўйинини 19 май куни "Брайтон"га қарши меҳмонда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар