

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, мерсисайдликлар айни дамда Германия клуби билан келишувга эришиш жараёнида. "Қизиллар" футболчига йилига 10 млн евро маош таклиф қилишган. Бунда турли хил бонуслар ҳам ўрин олган.
Қайд этилишича, Вернер ҳозирда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг асосий нишони бўлиб турибди. Ушбу мавсумда 24 ёшли Вернер 36 ўйинда 27 гол ва 12 ассист қайд этди. "Тransfermarkt" портали ҳужумчини 64 млн еврога баҳоламоқда.



