"Ливерпуль" ван Дейкка 60 миллионлик янги шартнома таклиф қилади
12 фев 2020 18:36
Янгиликлар
"Ливерпуль" ван Дейкка 60 миллионлик янги шартнома таклиф қилади
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк тез орада клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
"Football Insider"нинг хабар беришича, мерсисайдликлар раҳбарияти айни пайтда 28 ёшли футболчига янги таклиф тайёрламоқда. Унга кўра, Виржил 50 млн фунт (60 млн евро)дан кўпроқ ишлаб топади. Ўйинчининг ҳафталик маоши 150минг фунт (178 минг евро)га кўтарилади, турли бонуслар ҳам қайта кўриб чиқилади.
Ван Дейк "Ливерпуль"га 2018 йилнинг январида "Саутгемптон"дан 84,5 млн еврога келган эди. Ўшанда у футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланганди. Мерсисайдликлар таркибида Виржил Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, шунингдек УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар