“Ливерпуль” ва “Рома” Эриксен учун баҳслашишади

Narzulla Saydullayev
12 июл 2013, 15:02
“Аякс” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен европанинг бир қанча топ-клублари қизиқишига сабаб бўлаяпти.

Дания ОАВнинг хабарига кўра, Эриксенга “Ливерпуль” ва “Рома” клублари қизиқиш билдиришаяпти.

Дортмунднинг “Боруссия” клуби эса Генрих Мхитарянни сотиб олганидан сўнг, Эриксон сотиб олишдаги рақобатдан чиқди.

“Ливерпуль” ҳам Мхитаряннни сотиб олишга ҳаракат қилган эди, аммо уни қўлдан чиқаргандан сўнг Эриксенни сотиб олишни режалаштиряпти.

“Рома” эса Даниэль Де Россини “Челси”га бериб юборганидан сўнг, кучли ярим ҳимоячига муҳточ бўлиб қолган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: 101greatgoals.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›