“Ливерпуль” ва ПСЖ Асенсио учун курашади

Aslanov Jasurbek
18 дек 2020, 09:51
Марко Мадриддан кетиши мумкин.

“Ливерпуль” ва ПСЖ клублари “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг хизматларига қизиқиб қолди. Иккала клуб ҳам Асенсиони қишки трансферлар вақтидаёқ ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. “Реал” эса янги трансферлар учун пул ишлаш ниятида Асенсиони сотиб юбориши мумкин. 24 ёшли футболчининг трансфери айни дамда 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Марко “Реал” сафида 16 та ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Todofichajes