"Ливерпуль" собиқ сардори: "Анчелотти Клопп билан бир хил даражада"
22 июн 2020 10:17
Янгиликлар
"Ливерпуль" собиқ сардори: "Анчелотти Клопп билан бир хил даражада"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер АПЛ 30-тури доирасидаги Мерсисайд дербисида қайд этилган нурсиз дуранг (0:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Эвертон" рақобат қилишни хоҳлайди ва Анчелоттидек мураббийнинг бош мураббийликка тайинланиши олдинга ташланган қадамдир. Албатта, Анчелотти "Ливерпуль" мураббийи [Клопп] билан бир хил даражада ва бунга шубҳа йўқ.
У ўзига мос келадиган футболчиларни жамоага жалб қилиш учун имкониятга эгами деган савол туғилади. Топ-6'га кириш осон эмас, бунинг шунчаки катта пул эмас, ақлбовар қилмас пул керак бўлади.
Янги стадионни очиш - "Эвертон" учун катта иш, шунда улар топ-ўйинчиларни ўз таркибларига жалб қилишлари ва ҳақиқатдан ҳам топ-4 учун курашишлари мумкин. Ҳозир эса бу имконсиз, аммо 1-2 йилдан кейин бу бўлиши мумкин", - дейди Каррагер.
Фикрлар