"Ливерпуль" осиёлик футболчини харид қилишга тайёр

Alisher
12 дек 2019, 16:38
"РБ Зальцбург" ҳужумчиси Такуми Минамино фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.

24 ёшли япониялик футболчи Чемпионлар Лигасидаги ажойиб ўйинлари туфайли "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

"Ливерпуль" Минамони 7,5 миллион фунтга сотиб олмоқчи. Хабарларга кўра, футболчи Мерсисайд клубига январда ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Минамино Австрия Бундеслигаси 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассистга эришди.

Минамино 2015 йилдан буён Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›