"Ливерпуль" мухлислари учун нохуш хабар

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2019, 13:41
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо жароҳат сабаб бир ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юбориши мумкин.

26 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси доирасида "Наполи"га қарши ўтказилган баҳс (1:1)да жароҳат олган ва биринчи бўлимда алмаштирилганди.

Клубдагилар бразилияликнинг тикланиши учун 4-6 ҳафта кетишидан чўчишмоқда. Энг ёмон ҳолатда у тахминан 10та ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.



"Ливерпуль" декабрда ЕЧЛ доирасида "Зальцбург" меҳмони бўлади, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади ва АПЛ доирасида бешта учрашувда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk